Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туманидаги 14-мактабдаги синф хоналари пол қисмининг ҳолати бўйича эълон қилинган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Мазкур масала туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Синф хоналарига қоплама материал тўшалиб, пол қисмининг ҳолати яхшиланди.

***

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чортоқ туман Зафар Диёр маҳалласи ҳудудидан ўтган "Чортоқсой" бўйига белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаб кетилиши оқибатида юзага келган ҳолат назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга ижрога йўналтирилди. Буни бартараф қилиш учун махсус техника жалб этилиши белгиланди.