Чортоқ туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинган бўлиб, секторлар кесимида соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, иқтисодиёт тармоқлари, кўп қаватли уйлар, аҳоли хонадонларида ўрганишлар давомида

тушунтириш ишлари олиб бориш баробарида муаммоли масалаларга ечим топиш чоралари кўрилмоқда.

Куз-қиш штаби ишчи гуруҳи, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги, коммунал соҳа, тегишли хизматлар масъуллари ижтимоий соҳа объектларининг мавсумга тайёргарлик ҳолати жойида кўздан кечириб, кўрсатма ва тавсиялар беришмоқда.

Белгиланган режага кўра, 94 та давлат мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида 6713 тонна кўмир захираси яратилади. 22 та мактаб, 7 та мактабгача таълим ташкилотида давлат хусусий шерикчилик асосида иситиш тизимларини янгилаш, тежамкор иситиш қозонлари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.