Кейинги йилларда тиббиёт тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Биргина Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси мисолида оладиган бўлсак,

тиббиёт ходимлари ва беморлар учун зарур шарт-шароитлар, дори-дармон таъминоти яхшиланди. Тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган мулоқотда сўзга чиққанлар бугунги таҳликали замонда тинч-осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш, шунга муносиб аҳоли розилиги йўлида фаолият юритиш лозимлигини таъкидлашди. Соҳадаги ўзгаришлар, шифокорлар меҳнати эътироф қилиниб, фаолиятни янада яхшилаш бўйича таклифлар билдирилди.





