“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида боғ барпо қилиб, яшил маконларни кенгайтиришда чортоқлик хотин-қизлар ҳам ташаббус ва фаоллик кўрсатишмоқда. 

"Бешкапа" ёшлар ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида уюшқоқликда иш ташкил этилди. Йўл бўйларидаги бўш майдонларга 1000 тупдан ортиқ яқин япон сафораси, акация, заранг каби манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилиб, "Оналар боғи" барпо қилинди.

Кўчат экиш акциясида туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳамда фахрий онахонлар иштирок этишди.

Тумандаги барча маҳаллаларда “Ҳар бир фаол хотин-қиздан 5 туп ниҳол” шиори остида кўчат экиш акцияси уюшқоқликда давом этмоқда.