Марафон доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар  Абу Али ибн Сино номидаги Чортоқ жамоат саломатлиги техникумининг ахборот-кутубхона марказида ўқувчи-ёшлар билан учрашувдан бошланди.

Ош танлови, миллий либослар намойиши орқали ёшларимиз ўртасида миллий юксалишга чорловчи миллий ғурурни шакллантириш ва ўстириш, ватанпарварлик туйғусини кучайтириш мақсадида асрлар давомида сақланиб келинаётган миллий урф-одатларимизни, анъаналаримизни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг кенг тарғиб қилинмоқда.

Ижодкор-зиёлилар, фахрий устозлар иштирокидаги учрашув-мулоқотда сўзга чиққанлар ёш авлодни юксак маънавиятли, маданиятли ва руҳан баркамол этиб тарбиялашда оммавий маданий ва маънавий-маърифий тадбирларни ўрни беқиёслигини таъкидладилар.

14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчи-қизларининг миллий рақслари, 1-мактаб ўқувчиларининг саҳна кўринишлари тадбирга кўтаринкилик бахш этди.

Маънавият марафони иштирокчилари туман ахборот кутубхона маркази китоб фонди, янги адабиётлар билан танишдилар. Шундан сўнг марафон доирасидаги тадбирлар 9-мактабда давом этди.