Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан наманганлик соҳа фидойилари тақдирланди
Хусусан, II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Қосимова Динорахон Сиддиқовна — Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими мудири.
II даражали «Саломатлик» ордени билан:Тожибоев Акмалхон Абдурахманович — Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали жарроҳлик бўлими мудири.
«Дўстлик» ордени билан: Жуманазарова Асилхон Довулбаевна — Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг «Нанай» ҳудудий бўлими болалар шифокори.
Ушбу юксак мукофотларни вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков ўз эгаларига тантанали топширди.
Касб байрами арафасида давлатимизнинг юксак орден ва медалларига сазовор бўлган жонсарак тиббиёт ходимларини чин дилдан муборакбод этамиз!





