Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Чортоқ туман Маданият марказида тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Чортоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умрзақов табрик сўзи билан очиб берди. Тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнатларини эътироф этди.
Тадбирда шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларини сана билан муборакбод этиб, туман ва вилоят мутасадди ташкилотларининг, Тиббиёт ходимлари касаба уюшмасининг Фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Туман Маданият маркази ходимлари ҳамда 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан ҳозирланган байрам дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бахш этди.





