"Чортоқ Фарғона миришкори" фермер хўжалигида 15 ноябрдан 15 декабргача давом этадиган кузги агротехник тадбирларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Анваржон Ҳакимов иштирок этиб, ойликда амалга ошириладиган ўттизта энг муҳим ишларга тўхталди. Жумладан, ғалла сепилган майдонларни ғўзапоядан тозалаш, техникалар таъмирини якунлаб, шай ҳолатга келтириш, сув танқислигининг олдини олиш учун ички ариқларни бетонлаш, шудгорлашни охирига етказиш, зараркунанда ҳашоратларга қарши кураш, дала четларига тут ва ток кўчатлари ҳамда тўқсонбости экинлар экиш ва ҳакозо.
Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев фермер хўжаликлари ҳудудидаги ички ариқларни бетонлаштириш ва белгилаб берилган вазифалар ижроси таъминланиши уларнинг манфаатларига хизмат қилишини билдирди.





