2023 йил 16 ноябрь куни Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилоти мажлислар залида шаҳар, туманлар ҳокимликлари ва бошқарма, ташкилотларининг ахборот хизматлари раҳбарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Кун тартибида ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш, сифатли контент яратиш, расмий сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини белгиланган талаблар асосида юритиш, мурожаатлар билан тезкор ишлаш каби бир неча масалалар муҳокама этилди.

Иштирокчиларга тармоқ-соҳа ва ҳудудлар миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ёритишда алоҳида ёндашув, жамоатчилик билан қайта алоқа ўрнатишдаги масъулият бўйича  кўникмалар берилди.