Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги ўқувда Чортоқ тумани ҳокимлиги раҳбарияти, ижроия аппарати, ташкилотлар ходимлари қатнашдилар.

Иштирокчилар дастлаб хорижда ва мамлакатимизда ҳафта давомида юз берган муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди.
Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 сентябрдаги "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 492-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида маъруза тингланди.
Ўқув доирасида "Нега айрим одамлар ўзларини ақлли деб ўйлайдилар? Крюгер эффекти" мавзусида видеолавҳа, "Конституциявий саводхонлик" ҳамда "Мутолаа вақти" рукнлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.





