Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги ўқувда Чортоқ тумани ҳокимлиги раҳбарияти, ижроия аппарати, ташкилотлар ходимлари қатнашдилар.

Иштирокчилар хорижда ва мамлакатимизда ҳафта давомида юз берган муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маъруза тингланди.

Ўқув доирасида "Бахтсизлик ва омадсизликнинг сабаби" мавзусида видеолавҳа, "Конституциявий саводхонлик", "Мутолаа вақти" рукнлари иштирокчиларга ҳавола этилди.