Дунёда ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайдиган неъмат - тинчлик бор экан, юртимиз осуда, осмонимиз мусаффо, ҳар биримиз бахтиёр умргузаронлик қилмоқдамиз.

Ана шу тинчликни таъминлашда миллий армиямизнинг куч-қудрати, Ватанига садоқатли, азму шижоатли, салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг ҳамжиҳатлиги муҳим аҳамият касб  этмоқда.

9201-ҳарбий қисмда ўзгача шукуҳ ҳукмрон бўлди. Мазкур масканда жам бўлган ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 24 йиллигини нишонлашди.

Тантанада қатнашган Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев тадбир иштирокчиларини сана муносабати билан самимий тариклаб, ҳарбий қисм раҳбариятига компьютер жамланмаси совға қилди.

Шунингдек, намунали интизоми ва ўз касбдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ зобит ва аскарларни тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Дилтортар куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият бахш этди.