"Қорабоғ" маҳалласида 1989 йилда дала шийпони сифатида қурилган мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келган 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти эндиликда ўзининг янги биносига эга бўлди.

Инвестиция дастури асосида муассасани қайта қуриш учун 4 миллиард 915 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Энди у илгаригидай абгор ҳолатда эмас 120 ўринли муҳташам муассасага айланди. Қуввати 20 кВт бўлган 38 та қуёш панеллари ўрнатилиб, узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилди.
“Бозорбоши” маҳалласида жойлашган 4-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1995 йилда қурилган бўлиб, 4 млрд сўм маблағ эвазига тўлиқ реконстурукция қилинди.
Очилиш маросимида туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, ташкилотлар вакиллари ва нуронийлар иштирок этиб, яратилган шароитлар билан танишдилар.





