Чортоқ тумани маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.
Сўзга чиққанлар йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллик байрами билан қизғин муборакбод этиб, муҳтарам Президентимиз бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Конституция билан белгилаб қўйилган ҳуқуқларимиз ҳақида тўхталди.
16 ёшга тўлган бир гуруҳ ёшларга Ўзбекистон Республикаси шахс гувоҳномаси ID карталари топширилди.
Тантанали маросимнинг бадиий қисмида туман маданият бўлими ҳамда 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасининг концерт дастури барчага байрам кайфиятини улашди.





