“Chortoq sadaf shifo” МЧЖ томонидан болалар сиҳатгоҳида ишга туширилган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллиард сўм бўлиб, диагностика, амбулатор-станционар шароитида даволаш ва бошқа муолажалар йўлга қўйилди.

Жумладан, ултратовуш, клиник ва биохимик лаборатория текширувлари, физиотерапия, азонатерапия, маъданли сув ҳамда игна билан даволаш хизматлари кўрсатилади. Асаб ва ички касалликлар бўлими юз ўринга эга. Замонавий диагностика, даволаш жиҳозлари билан таъминланган кўркам ва шинам ушбу шифо масканида 35 та янги иш ўрни яратилди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов, туман ҳокимлиги, ташкилотлар масъуллари ҳамда нуронийлар иштирок этишди. Рамзий лента кесилиб, иштирокчилар шифохонада яратилган шароитлар билан танишдилар.





