Сессия кун тартибидаги масалалар ҳақида Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Анваржон Отаходжаев сўз юритиб, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифаларга атрофлича тўхталди.

Депутатлар ва туман фаолларига мурожаат қилиб, мавсум давомида ҳамжиҳатликда иш ташкил этиш, ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, аҳолини электр ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишга чақирди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақовнинг ахбороти Чортоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг самарали ижро этилишини таъминлаш бўйича “йўл харитаси”ни бажарилиши ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида бўлди.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, "Ҳокимлик боғи"ни ташкил этиш, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги Халқ қабулхонасининг ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг 2021 йил 3 декабрдаги 31-сонли қарорининг 19-банди ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия якунида туман ички ишлар бўлими бошлиғи Равшанбек Усубжанов йўл ҳаракати билан боғлиқ қоидабузарликлар, ҳужжатсиз ва техник кўрикдан ўтмасдан носоз автомобилни бошқариш, тегишли рухсатномасиз автомобилни қайта жиҳозлаш ҳолатлари учраётгани, бу борада тарғибот ишларини кучайтириш ҳақида тўхталиб, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича барчани огоҳликка чақирди.