Иштирокчиларга туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, майор Азизбек Солиев  бу борада амалга оширилаётган ишлар, режалар ҳақида маълумот берди.

Ижтимоий профилактикани амалга ошириш бўйича йўриқномага мувофиқ маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органи таянч пункти (ҳуқуқ-тартибот маскани) профилактика (катта) инспектори, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ижтимоий профилактика чоралари қўлланилади.

Шу йилнинг 10 ойида 2787 нафар фуқароларга хулосалар берилган бўлиб, улар билан якка тартибда иш олиб борилди. Бундан ташқари, ҳар бир содир этилган жиноят ҳолатлари маҳаллаларда аҳоли иштирокида муҳокама қилиб келинмоқда.