Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги ўқувда Чортоқ тумани ҳокимлиги ижроия аппарати, ташкилотлар ходимлари қатнашдилар.

Иштирокчилар хорижда ва мамлакатимизда ҳафта давомида юз берган муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди.
Ўқув доирасида давлат фуқаролик хизматчилари учун “Сиз қиладиган энг катта молиявий хатолар”, “Келажакда меҳнат бозорида энг кўп талабга эга кўникмалар", “Давлат хизматчиларининг келажакдаги роли қандай?" деб номланган видеолавҳалар намойиши мавзусида видеолавҳа, "Конституциявий саводхонлик", "Мутолаа вақти" рукнлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.





