Чортоқ тумани секторлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган режа-жадвалга  асосан маҳаллалардаги сайёр қабуллари давом этмоқда.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Анваржон Отаходжаев “Обод диёр” маҳалласида ҳудуд аҳолиси мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот давомида иштирокида ичимлик суви таъминоти, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш, контракт пули тўловига кўмаклашиш, йўл кира нархини барқарорлаштириш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Қайд этилган мурожаатларнинг қаноатлантирилиши, кўтарилган ҳар бир масаланинг ҳал этилиши юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.