Анвар Отаходжаев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1994 ва 2002 йилларда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Наманган шаҳар "Олтин Водий-95" хусусий фирмаси раҳбари вазифасидан бошлаган. 1998—2019 йилларда Наманган вилоят Иқтисодиёт ва статистика бошқармаларида турли лавозимларда, Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи, Наманган вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳудудларни комплекс ривожлантириш шўбасининг етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Озиқ-овқат холдинг компанияси бошқарма бошлиғининг ўринбосари, “Ўзпаррандасаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари, “Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖ бошқарма бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

У 2019 йилдан шу кунга қадар Чортоқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг 2023 йил 18 декабрдаги қарори билан амалга оширилди.