Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар мунтазам ўтказилмоқда.

Мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолият Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудидаги “Дўстлик” маҳалласида давом эттирилди. Электр энегргияси, ичимлик суви таъминоти, кўп қаватли уйлар атрофидан маиший чиқиндиларни ташиб кетилиши билан боғлиқ мурожаатлар қайд этилиб, ҳеч бир масала беэътибор қолдирилмади. Туман ҳокимлиги, маҳалла фуқаролар йиғини, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, ечими юзасидан вазифалар белгиланди.





