Совуқ кунларда ижтимоий инфратузилма объектларида иссиқлик тизимининг доимий ишлаб туриши, бино ва хоналарда ҳароратни етарли даражада бўлишини таъминлаш муҳим вазифалардан саналади.

Шу мақсадда туман ҳокимлиги томонидан ўрганишлар олиб борилиб, мавжуд ҳолат билан танишилмоқда.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов тиббиёт бирлашмасининг шоишилинч қабул, жонлаштириш, болалар касалликлари бўлимлари ва 6-мактабда бўлиб, айни жараёнларни кўздан кечирди.
Кўмир захираси, қозонхоналарнинг ишлаши, хоналарни ёритилиш ҳолати, иссиқлик таъминоти ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди.





