Ёшларга оид давлат сиёсатининг йиллик сарҳисоби "Раҳбар ва ёшлар" учрашувидан бошланиб, унутилмас лаҳзалар билан якунланди.

Чортоқ тумани маданият марказида ўтказилган учрашувда секторлар раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар етакчилари ва туманнинг барча ҳудудларидан келган фаол ёшлар иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар иштирокчиларни кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, Президентимиз томонларидан ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталишди. Юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урилмасин, аввало, ёшларга, уларнинг куч-ғайратига, азму шижоатига суянишни таъкидлаб ўтишди.

Тадбир тақдирлаш маросими ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан давом этди.