Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолият “Гулшан” маданият марказида давом эттирилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Умурзақов ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этган учрашувда “Обод диёр”, “Чорсу”,  “Сой”  маҳаллаларида яшовчи аҳоли вакилари ҳамда ёшларнинг ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалардаги мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш йўллари белгиланди.

Ёшлар тарбияси, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида сўз юритилди. Мурожаатлар тегишлилиги бўйича ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.