Унда секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар, ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Сессия ишида туманнинг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш

ҳамда маҳаллий бюджетнинг 2023 йил соҳалар кесимида ҳаражатларга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман молия ва иқтисодиёт бўлими бошлиғи ўринбосари Азамат Жаббаровнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг туман солиқ инспекцияси бошлиғи Сайиджон Тулаков қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар ҳақида тўхталди.

Сессияда депутатлар туман ҳокимининг айрим қарорлари ва халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорларини ҳам тасдиқладилар.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.