Ижтимоий тармоқларда Чортоқдаги 45-мактабнинг айрим хоналарида иссиқлик тизими яхши эмаслиги тўғрисидаги мурожаатга туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда давлат хусусий шерикчилик масъуллари томонидан ўрганилди.

Ўзбекистон Респудликаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шерикчилик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги 118-сонли қарорига мувофиқ “Учқўрғон ҳалол сифат” МЧЖ билан давлат хусусий шерикчилик асосида битим имзоланган.
Мактабнинг иситиш тизимида 25 метр полеэтилен қувур, 8 дона радиатор, 2 дона ҳаво чиқаргичга эхтиёж борлиги аниқланди ва таъмирлаш ишлари олиб борилиб, бартараф этилди.





