Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 21 декабрдаги "Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 208-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Чортоқ тумани оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан


2023 йилда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан кенгайтирилган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ички ишлар, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Феруза Мансурова 2023 йил якуни бўйича ҳамкор ташкилотлар билан 57 та маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари фаолияти бўйича мониторинг таҳлиллар асосида ахборот берди. У ўз сўзида Президент фармони билан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. Шунингдек, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилгани ҳақида тўхталди.
Хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ишларни янада кучайтириш, уларнинг касбий кўникмалар олишлари ва муносиб иш топишлари, айниқса миграциядан қайтган аёллар билан ишлаш, бандлигини таъминлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида ҳамкорлик тизимидаги камчиликлар сарҳисоб қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг 208-сонли Фармони ва 401-сонли Қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, "Маҳалла йўл харитаси"да белгиланган вазифалар ижросини тизимли ва манзилли бажарилишини таъминлашга келишиб олинди.
Йиғилиш якунида туман Оила ва хотин қизлар бўлимининг 2024 йилнинг 6 ойига мўлжалланган "Йўл харитаси" билан йиғилиш қатнашчилари таништирилди ва ҳамкор ташкилотлар вазифалари белгиланди.
Юртимизда хотин-қизларга бўлган чексиз ҳурмат ва эътибор, оталарча ғамхўрлик, оқилона сиёсат ва бағрикенглик айнан шу ҳужжатларда акс эттирилганлиги таъкидланди.





