Чортоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ўтказилган семинар давомида ёшлар етакчисининг асосий вазифаларидан бири – “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Бугун юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни фуқароларга, айниқса ёшларга етказиш ва жойларда самарали иш ташкил этиш учун ҳар бир давлат хизматчисидан юқори билим ва тажриба талаб этилади. Бу эса уларнинг ўз устида мунтазам ишлаб, билим ва салоҳиятини ривожлантириб боришларини тақозо этади.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган семинарда Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Акбаров, Чортоқ тумани ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Азизбек Қўчқаров томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.





