Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чортоқ тумани бўлди.

Дастлаб "Ёшлар баланси"ни шакллантириш бўйича хатлов ўтказиш, "оғир" тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича батафсил тушунчалар берилди. Ишчи гуруҳ "Боғ" маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги хатлов жараёнлари билан танишди. Маҳалла ёшлар етакчисига керакли тавсиялар берилди.