Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилиб, муаммоларни тинглаш ва ҳал этиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар кутилган натижаларни бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги халқ қабулхонасида ҳар шанба куни фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда.

Бугунги қабулда ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалардаги мурожаатлар туман ҳокими Илҳомжон Саттаров томонидан тингланиб, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида тушунтириш ва амалий кўмак берилди. Алоҳида ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.