Чортоқ туманининг олис ҳудудидаги 32-мактабга йиғилган аҳоли вакилларига дастлаб Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг Президентимиз раислигида шу йил 22 декабрь куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш мазмун-моҳияти етказилди.

Шундан сўнг туман ҳокими Илҳомжон Саттаров томонидан суюлтирилган газ, тоза ичимлик суви таъминоти, мактабни янгилаш, боғча қуриш, сой кўпригини таъмирлаш, кўчаларни шағаллаш, тиббий хизмат, таянч устунларни янгилаш ва бошқа масалалар тингланди.

Юзма-юз мулоқот давомида келиб тушган мурожаатлар ечими қабул иштирокчиларига тушунтирилиб, ҳар бир ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди. Маҳалла аҳлини ободонлаштириш ишларини ҳамжиҳатликда ташкил этишга чорланди.