Вилоят раҳбари дастлаб   Чортоқ туманидаги "Айқирон миришкорлари"  ММТП ҳудудида бўлиб, ички ариқларни бетонлаш, дала четларига маҳаллий ўғит жамғариш, ғалла парвариши жараёни билан танишди.

Сув йўлларини тартибга солишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга тўхталди.

Буғдой ниҳоллари ривожи кўздан кечирилди. Ғаллазорларни ўғитлаш ва чиллада суғориш юзасидан тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

"Адашев Равшанбек Акрамович" фермер хўжалигида ёрдамчи тармоқлар, хусусан, чорвачилик ва асаларичилик соҳалари ривожи билан танишилди.

Бу мавсумда Чортоқ туманида жами 70 километр узунликда ички ариқларни бетонлаш режалаштирилган

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Раҳматилла Ортиқов"  ММТП ҳудудида бўлиб, ички ариқларни бетонлаш жараёнини кўздан кечирди.

Қиш мавсуми об ҳавосини эътиборга олган ҳолда цемент қоришмасига махсус воситалар қўшиб, ишни сифатли бажариш лозимлиги таъкидланди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чортоқ туманидаги ўрганишлари жараёнида "Фарғона файз"  ММТП ҳудудида ҳам бўлди.

Бу мавсумда туманда 1932 гектар майдонда ғалла парваришланмоқда. 

Айни кунларда ўғитлаш агротехник тадбири уюшқоқлик билан олиб бориляпти.

Вилоят раҳбари йўналиш давомида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, ишни тезлатиш ва сифатли бажариш борасида масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чортоқ туманидаги ўрганишлари давомида қишлоқ хўжалиги техникаларининг мавсумга тайёрлигини кўздан кечирди.

26 та чопиқ трактори, шунча культиватор ва бошқа воситалар мавсумга шай ҳолга келтирилган. Вилоят раҳбари уларнинг созлигини ўрганди.