Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ҳамда қарори ижроси доирасида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари, шунингдек, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил этилаётгани

мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим ўзгариш бўлди. Жараёнлар Чортоқ туманида ҳамжиҳатликда ташкил этилди.
Туман маданият марказида ўтказилган ташкилий йиғилиш маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлашга бағишланди.
Йиғилишда Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-сонли фармони ҳамда 402-сонли қарори, республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.





