Инсон саломатлиги энг улуғ неъмат эканлиги барчага маълум бўлган ҳолда, унинг қадрига етиш уни асраб-авайлаш ҳар доим ҳам муҳим масалалардан бўлиб келган.

Соғлом одам оламни ҳам тиниқ мушоҳада қилади ва аниқ фикрлайди. Аждодларимиз “соғ танда – соғ ақл” деб бежиз айтишмаган. Зеро, дунёнинг ободлиги, юртнинг тинчлиги ҳамда халқнинг фаровонлигига эришишда сиҳат-саломатлик асосий ўрин тутади.
Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоят филиали ташаббуси билан, бугун Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан туман ҳокимлиги аппарати ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Кўрик давомида мутахассис шифокорлар ҳокимлик ходимларининг соғлигини тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида ўрганиб, уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар бердилар.





