Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Чортоқ тумани “Сарой” маҳалласида яшовчи аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров иштирокидаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот давомида турли масалалардаги 14 та мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 9 таси жойида ҳал этилиб, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.