Ушбу тадбирда туман ҳокими И.Саттаров,  туман прокурори А.Нурматов, ИИБ бошлиғи Р.Усубжонов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, МИБ, ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида туман прокурори А.Нурматов ўтган 2023 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш, шу жумладан олдини олиш мумкин бўлган ва аниқланган жиноятлар бўйича амалга оширилган профилактик тадбирлар аҳволи, маҳалла ҳудудида содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва бунга имконият берган шарт-шароитларни, шунингдек тергов ва тезкор қидирув аҳволи таҳлили бўйича масъуллар билан юзлашди ва бу бўйича муҳокама олиб борди.

Шу билан бирга масъулларга Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиш қарорида белгиланган талаблар етказилиб, қарор ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилди.