Ўтган ҳафтанинг шанба куни туман ҳокими томонидан ўтказилган фуқаролар қабулида "Ласкидон" маҳалласидан пиёдалар ўтиши учун йўл чизиқлари билан боғлиқ мурожаат келиб тушганди. Юзага келган ноқулайликни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича соҳа масъулларига аниқ топшириқ берилганди.

Ҳафтанинг илк иш кунида ушбу мурожаат туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ўрганилиб, юзага келган ноқулайлик бартараф этилди. Йўлга чизиқлар тортилди ва энди белгиланган қоидаларга кўра пиёдалар хавф-хатарсиз ҳаракатланишларига имкон яратилди.