Чортоқ туманида қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини тоза ичимлик суви, табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси, кўмир билан таъминлаш ва шу каби соҳаларда юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида ички ишлар бўлимида узлуксиз навбатчилик штаби ишлаб турибди.

Туман ҳокимлиги, газ, электр, сув, таъминоти, йўллардан фойдаланиш корхоналари, тиббиёт бирлашмаси, фавқулодда вазиятлар, мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари томонидан марказий штаб 694121755, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг телефон рақамлари ҳамда маҳаллаларнинг телеграмдаги мулоқот гуруҳи орқали келиб тушаётган мурожаатларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров штаб фаолияти билан танишиб, кунлик ишлар ҳисоботини юритиб бориш ва бошқа масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.