Чортоқ тумани ҳокимлигида ўтган мулоқотда дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги стартаплар ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикр алмашиниб, илғор таклифлар тингланди.

Соҳада янги ташкил этилаётган корхоналарга берилаётган имтиёз ва преференциялар, шарт-шароитлар ва имкониятлар тушунтирилди.

Тадбирда туман ҳокими Илҳомжон Саттаров, вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев, дастурчи-фрилансерлар ва масъуллар иштирок этишди.

Дастурлар экспортини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратиб берилиши, ёшларни қўллаб-қувватланиши билдирилди. Яратиладиган платформалардан амалиётда кенг фойдаланиш, шу орқали иқтисодий самарадорликка эришиш мумкинлиги, бунинг учун мавжуд шароитлардан самарали фойдаланиш, малакали кадрлар етиштириш, ба борада изланиш зарурлиги таъкидланди.

Келгусида ҳам шундай учрашувларни ташкил этиш ва ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.