Маълум қилинишича,166 нафар ишсиз ва 3334 нафар таълим муассасаларини тамомлаган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича фуқаробай йўл хариталари шакллантирилиб, аниқ режалар белгилаб олинган.

Таълим муассасаларини тамомлаганларнинг 2103 нафари мактаб битирувчилари бўлиб, уларнинг 965 нафари ОТМга қабул қилинди. 211 нафари профессионал таълимда ўқиш истагини билдирган. Қолган 927 нафар битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ахборот коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш бугунги кун талаби. Соҳанинг етук кадрлари, жумладан, малакали дастурчи ва мутахассислар билан ҳамкорликда фаолият юритиш муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, тадбир давомида АйТи соҳасида фаолият юритиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.