Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган навбатдаги ўқувда Чортоқ тумани ҳокимлиги, ташкилотлар ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Унда, дастлаб  юртимиз ҳамда хориждаги рўй бераётган муҳим мавзулар, Президентимиз иштирокидаги асосий тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг профессор Сеамус МcГуинесс билан суҳбат асосидаги "Истеъдод бўшлиқлари, малака талаблари ва глобал меҳнат бозорлари” мавзусида видеолавҳа ҳамда спектакллар репертуари намойиш этилди.

Сиёсий-маърифат соати давомида иштирокчилар "Конституциявий саводхонлик" ва "Мутолаа вақти" рукнлари орқали муҳим маълумотларга эга бўлдилар.