Маълумки, жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра, агар ҳукм қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа суд жариманинг тўланмаган миқдорини мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши белгиланган.

Айнан Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлими иш юритувида судлар томонидан қўлланилган жарималарни тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Фуқаро Ю.Қ га жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман cудининг ҳукмига асосан давлат фойдасига 17.840.000 сўм жиноий жарима қўлланилган. Мазкур ҳужжат Бюронинг Чортоқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Қарздорга жиноий жаримани белгиланган муддатларда тўланиши юзасидан огоҳлантирилган. Бироқ, уч ой давомида жаримани тўлашдан бўйин товлаб келган. Давлат ижрочиси томонидан жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома киритилди. Бўлиб ўтган суд ҳукмига кўра Ю.Қ га нисбатан жазонинг бошқа тури билан алмаштирилди ҳамда озодликни чеклаш жазоси берилди.

Яна бир фуқаро, Т.Я га ҳам жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман cудининг ҳукмига асосан давлат фойдасига 14.977.500 сўм жиноий жаримани ундириш белгиланган. У ҳам мажбуриятни бажармай келди ва жаримани тўлашдан бўйин товлаб келгани учун судга тақдимнома киритилди. Суд мажлиси давомида унга ҳам озодликни чеклаш жазоси берилди.

Бу турдаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари давом этмоқда.

Аброрбек Холматов, МИБ Чортоқ туман бўлими давлат ижрочиси