Чортоқ тумани ҳокими кубоги учун "Баркамол авлод" болалар мактабида ўтказилаётган ушбу мусобақа Наманган шаҳри, Норин, Уйчи, Янгиқўрғон ва Косонсой туманларидан келган ҳаваскор ва профессионал боксчиларни бирлаштиргани билан аҳамиятли бўлди.

Мусобақада туман ҳокими Илҳомжон Саттаров, Наманган вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи Анваржон Туйчиев иштирокчиларга омад тилашди. Шунингдек, бу спорт тадбирида туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова, ички ишлар бўлими бошлиғи Равшанбек Усубжанов иштирок этишди.