Очиқ мулоқотда тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳадаги мавжуд муаммоларга ечим топиш, маҳаллий фармацевтика маҳсулотларидан фойдаланишни кенгайтириш хусусида сўз юритилди.


Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров иштирокидаги учрашув аввалида дори-дармон, моддий техника, иссиқлик таъминоти, даволаш, ободонлаштириш ишлари, патронаж хизмати, касалликларни барвақт аниқлаш, тез ёрдам ва бошқа йўналишлар ҳақида туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова ахбороти эшитилди.
Таъкидланганидек, туманда 1 та кўп тармоқли поликлиника, 5 та оилавий поликлиника, 12 та оилавий шифокорлик пункти, 1 та марказий шифохона ҳамда 2 та ҳудудий бўлим, СЭОЖСБ фаолият кўрсатади.
Тиббиёт муассасаларидаги ҳолат танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди. Аҳолини сифатли, самарали ва арзон маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди. Мавжуд камчиликлар, ободонлаштириш ишларининг сустлиги юзасидан мутасаддилардан масъулият сўралди, галдаги вазифалар белгилаб берилди.





