Фахр-ифтихоримиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ҳар кўрганимизда қалбимизда ватанпарварлик, юртга садоқат каби муқаддас туйғулар жўш уриши табиий.

Наманган вилоятида яна бир хайрли ташаббус бошланди.
Шаҳар ва туманларда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда секторлар раҳбарлари учун ажратилган хизмат уйлари олдига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилмоқда.
Зеро, Ватан - остонадан бошланади. Бундай лойиҳалар ёш авлод маънавиятини юксалтиришда, уларда юртга, ўз халқига, туғилиб ўсган тупроғига содиқлик туйғусини мустаҳкам қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга.





