Ислоҳотлар самарасида бюджет маблағлари жамоатчилик фикри асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳалари ҳамда долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтирилмоқда. Буни Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси мисолида ҳам кўриш мумкин.

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2023 йил 2-босқичида бирлашманинг туғруққа тайёрлов, жарроҳлик, зарарсизлантириш, сил, болалар ва юқумли касалликлар бўлимларини жорий таъмирлашга 1 млрд 217 млн сўм йўналтирилган. “Чортоқ Баркамол қурилиш сервис” МЖЧ томонидан лойиҳа доирасидаги ишлар якунига етказилмоқда.
Шунингдек, “Зиёкор”, “Арбағиш”, “Гулшан” оилавий шифокорлик пунктлари мисолида ҳам кўриш мумкин. “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2023 йил 2-босқичида ушбу объектларни мукаммал таъмирлашга 3 млрд 204 млн сўм йўналтирилган. Лойиҳа доирасида том қисми, эшик-ромлар, муҳандислик тармоқларини янгилаш, қўрғон қуриш, пардозлаш ишлари бажарилмоқда.





