Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан

ўтказиб келинаётган навбатдаги ўқувда Чортоқ тумани ҳокимлиги ва ташкилотлар ходимлари қатнашдилар.

Иштирокчилар дастлаб юртимизда рўй бераётган муҳим мавзулар, Президентимиз иштирокидаги асосий тадбирлар, жаҳон янгиликлари билан таништирилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими, иқтисод фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов томонидан "Сиёсий-маърифат соати"да “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. 

Шундан сўнг оғир ижтимоий муҳитдан илми ва меҳнати билан давлат хизматига ишга кирган, одамларнинг дуосини олаётган халқ хизматчиси ички кечинмалари, оғриқлари, армонлари ва мақсадлари акс этган "Халқ хизматчиси" ижтимоий ролиги намойиш этилди.

Ўқув доирасида "Конституциявий саводхонлик", "Мутолаа вақти" рукнлари иштирокчиларга ҳавола этилди.