Чортоқ туманидаги “Ҳазратишоҳ” чегара постида “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази, ички ишлар бўлими, ҳарбий қисм ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда аскар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Иштирокчиларга ҳарбий қисмда аскарларнинг яшаш шароитлари, ҳарбий тайёргарлик борасидаги ўқув машғулотлари жараёнлари таништирилиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Ҳарбий техника ва жанговар қуроллардан фойдаланиш борасидаги кўргазмали чиқишлар, ўзаро мулоқотлар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар миллий армиямиз сафларида хизмат қилишга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилиши, шубхасиз.





