Чортоқ тумани 2-сектор ҳудудидаги “Наврўз” маҳалласида тадбиркор Шуҳратбек Абдуқаҳҳаров ташаббуси билан янги замонавий “Буюк ёрқин келажак авлод юлдузлари” номли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мазкур муассасанинг лойиҳа қиймати 3.2 млрд сўмни ташкил қилиб, 200 ўринга мўлжалланган. Унда болажонларнинг таълим-тарбия олишлари ва мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосарлари Дилфуза Ҳакимова, Феруза Мансурова, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этиб, маҳалла аҳлини ушбу маскан билан муборакбод этишди.

Мактабгача таълим ташкилотини ташкил этган тадбиркор Шуҳратбек Абдуқаҳҳаров томонидан ҳудуддаги 3 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг хатна тўйлари ўтказиб берилди.

Таниқли сўз усталари Искандар Ҳамрақулов, хушовоз хонанда Абдулҳай Каримовнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.