Чортоқ туманида деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган майдонларга “Бир ҳудуд-бир маҳсулот” тамойили ва кооперация асосида сердаромад, экспортбоп экинларни экиш бўйича семинар ташкил этилди.

Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги 20-сонли ҳамда 2022 йил 10 сентябрдаги 373-сонли қарори ижроси доирасида Чортоқ туманида 2208 кишига деҳқон хўжалиги фаолиятини юритиши учун ажратиб берилган 788 гектар майдонда картошка, сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли маҳсулотлар етиштирилади.
"Илҳомжон Азизбек Мубина" фермер хўжалигида ўтказилган семинарда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Анваржон Ҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳи, туман ҳокими Илҳомжон Саттаров, секторлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, фермерлар, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Семинар мавзуси бўйича, шунингдек, ғалла парвариши, ер тайёрлаш ва пушта олиш, ариқларни бетонлаш каби бир қатор агротехник тадбирлар юзасидан кўрсатмалар берилди.





